Ахборот технологиялари бизнесининг йиллик қиймати $4 трлн.ни ташкил этди

Ахборот технологиялари бизнесининг йиллик қиймати $4 трлн.ни ташкил этди

 

Сўнгги тадқиқот натижалари жаҳон ахборот технологиялари бозорининг кўлам ва йўналиш жиҳатдан жадал ўсаётганини кўрсатмоқда.

CompTIA ахборот технологиялари соҳасида тадқиқот ва маркетинг муассасаси АКТ соҳасида фаолият кўрсатадиган 670 дан зиёд ҳукумат, бизнес ташкилотлари, мутахассис ва экспертлар ўртасида сўров ҳамда тадқиқот ўтказиб, жаҳон миқёсида ахборот технологиялари савдосига оид статистикани эълон қилди.

Унга кўра, бугунга келиб дунё миқёсида ахборот технологиялари бизнесининг йиллик қиймати деярли 4 триллион АҚШ долларини ташкил этимоқда. Шунинг 31 фоизи АҚШ, 24 фоизи Европа ҳамда 29 фоизи Осиё мамлакатлари  ҳиссасига тўғри келади. Жаҳонда ахборот технологиялари соҳасида фаолият кўрсатувчи мутахассислар сони 5 миллион нафарни ташкил қилмоқда.

IT-аппарат воситалари, яъни серверлар, персонал компьютерлар, маълумотни қайта ишлаш, смартфон, планшет, тармоқ ва бошқа телекоммуникация воситалари савдоси ахборот технологиялари бозорининг қарийб чорак қисмини эгаллайди. Ундан сўнгги ўринларни хизмат кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби йўналишлар банд қилиб турибди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!