Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Шерматов бошқариб туради.

У Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига янги раис бўлиб ўтган Хуршид Мирзоҳидовнинг ўрнига вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Шерзод Шерматов (1977 йилда таваллуд топган) — Тошкент давлат техника университети (1998 йил) ва Йель университети (АҚШ, 2000 йил) битирувчиси.

У ўтган йилнинг ноябрида вазир ўринбосари этиб тайинланган, ундан олдин Тошкентдаги Инҳа университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган. Унгача эса Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси (ҳозирги — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раиси ўринбосари эди.