Ахборотларни узоқ вақт сақловчи воситалар ҳақида: HDD, CCD, DVD, Cloud

Ахборотларни узоқ вақт сақловчи воситалар ҳақида: HDD, CCD, DVD, Cloud

Ҳозирда барча ишлар автоматлашиб кетди, қоғоз ишлари камайиб, асосан электрон файллар оммалашди. Энди бизга қоғозларни сақлаш учун катта жавон эмас, балки, файлларни сақлаш учун катта ҳажмдаги қаттиқ диск, флешка ва оптик дисклар керак бўлиб қолди. Компютер билан бевосита ишлайдиганлар кунига камида 10 тадан кам файл ҳосил қилишмайди, бу файлларнинг ҳажми ҳам борган сари ортиб бормоқда. Бундан келиб чиқадики, биз компютер файлларини сақлаш бўйича муаммога дуч келмоқдамиз ва бу муаммо борган сари оммалашиб кетди.

Файл турлари ҳар ҳил, шундай экан уларни сақлашдан олдин қуйидаги маслаҳатга амал қилсангиз, фойдали бўлади:

— файлларни оммабоп форматларда сақланг, чунки кейинчалик уларни очишга қийналмайсиз. Агар файлларни сақлашда ностандарт форматни танласангиз, кейинчалик бу форматни қайси дастур орқали очишни билмай қолишингиз мумкин. Оммабоп форматларга:

* матн учун: doc, txt, docx, rtf;

* расмлар учун: png, jpg, jpeg, bmp;

* видео файллар учун: avi, mkv, mp4.

— файлларни бир неча нусхаларда ва бир неча қаттиқ дискларда сақланг.

— файлларни узоқ вақт сақлаш лозим бўлса, уларни шифрламанг ва парол қўйманг, агар қаттиқ дискда жой бемалол бўлса, ҳаттоки архив ҳам қилманг. Кейинчалик бу файлларингизни ҳеч қандай муаммосиз ишлатишингиз мумкин бўлади.

— маълум бир вақт ичида, узоқ вақтга сақлаб қўйилган файлларингизни ўқишга текшириб туринг.

Файлларни сақлашда қуйидаги жиҳозлардан фойдаланиш мумкин:

1. Қаттиқ диск(винчестер, HDD) — ҳар хил турдаги маълумотларни сақловчи, энг оммабоп жиҳоз. Одатий ишлаш давомийлиги ўртача 4-10 йил(ишлатиш қоидаларига риоя қилган ҳолда). Агар бир неча қаттиқ дискларингиз бўлса, биттасига узоқ сақлаш керак бўладиган маълумотларни ёзиб, уни компютердан узиб бир четга қўйиб қўйиш яхши фикр ҳисобланади. Бу жиҳозни бузилишига сабаб, магнит майдон ва бироз кучсиз зарб етарли бўлади. Демак, эҳтиёткорлик жуда муҳим.

storage_hdd

2. USB флешка, SSD — бундай сақловчи жиҳозлар микросхмеларга асосланган, одатий ишлаш вақти тахминан 3-6 йил(агар ишлатиш қоидаларига риоя қилинса). Бузилиш эҳтимоли жуда катта, флешкага маълумотларингизни сақлайсиз, 3-4 кундан кейин бу флешкани қайта компютерга улайсиз, қарабсизки форматлаш лозимлигини сўрайди. Хуллас, флешка узоқ вақт сақлаш учун мўлжалланган жиҳоз эмас. Ундан маълумотларни бирор жойга кўчиришда фойдаланган қулайроқ. SSD дискларга келсак, улар ҳам бироз нозик, лекин уларни узоқ вақт сақлаш воситаси сифатида ишлатиш мумкин, бирор маълумотни ёзасиз ва компютердан узиб , олиб қўясиз. SSD дискга талаб қилган шароит қилиб берилса, узоқ вақт сақланиши мумкин.

storage_ssd

3. CD, DVD, Blu-Ray. Бу дисклар оптик дисклар ҳисобланади. Буларга маълумот ёзиб, 100 йилгача сақлаш мумкин. Бу ҳақида диск чиқарувчи фирмалар кафолат беради. Фақат, шароит қилиб бериш керак, яъни ҳарорат ва шкастланмайдиган жой. Ман ўзим гувоҳ бўлганим, 15 йилдан бери сақланиб турганини биламан. Бу дисклар оддий балванка дисклар эмас, балки, ҳимоя қопламасига эга бўлган ва устида 100 йиллик кафолат бўлган дисклардир. Кафолат муддати ёзилмаган бўлиши ҳам мумкин, лекин пластмасса ҳимояси бўлади.

storage_laser

4. Cloud технологияси асосида. Бунда интернет орқали ўз хизматларини тақдим этадиган Google, Yandex, Microsoft каби машҳур сайт(фирма)ларни мисол қилиш мумкин. Катта ҳажмдаги жой беришади, лекин маълумотларни узоқ вақт сақлашига кафолат йўқ. Тахминий сақлаш муддати ҳам аниқ эмас, чунки сизнинг аккаунтингиз бузилиши ёки бу фирмалар ёпилиши мумкин. Бу қачон бўлишини ҳеч ким билмайди, демак бу мавҳум вариант. Шундай бўлса ҳам, бир неча cloud’да сақлаш мумкин, лекин узоқ муддатга эмас.

storage_cloud

Барча учун тўғри келадиган сақлаш воситалари шулардан иборат, каттароқ фирма миқёсида оладиган бўлсак, бошқа сақлаш воситалари ҳам бор, мисол учун диск массивлари, ленталар,…

Маълумотларни зарарсиз сақлаш учун, ҳар хил технологиялардан ҳам фойдаланиш мумкин: Clone, RAID,…

Манба: ITportal.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!