“Байроқ+0+камалак” комбинацияси iPhone`ни ишдан чиқармоқда

“Байроқ+0+камалак” комбинацияси iPhone`ни ишдан чиқармоқда

Фойдаланувчи Preston159 учта белгидан иборат хабар iOS 10 тизимини қотираётганини аниқлади, деб ёзмоқда hi-tech.mail.ru.

Унга кўра, агар iPhone`га “байроқ+0+камалак” комбинацияси юборилса, уни қабул қилиш чоғида iOS 10 уларни бирлаштиришга ҳаракат қилади, бироқ дастурдаги хатолик туфайли буни амалга ошириб бўлмайди. Натижада iPhone ёки iPad қотиб қолади ва ҳеч қандай буйруқларга жавоб қайтармайди.

Муаллиф ушбу муаммони ечишни усулини ҳам тақдим этган. iPhone ёки iPad`ни яна “ҳаётга қайтариш” учун қурилмани қайта ўчириб ёқиб, https://vincedes3.com/save.html ҳаволаси бўйича ўтиш самара беради. Такрорлашга уринмманг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!