Бактерияда ишлайдиган қоғоз батарея ихтиро қилинди

Бактерияда ишлайдиган қоғоз батарея ихтиро қилинди

АҚШнинг Бирминтон университети тадқиқотчилари томонидан ўзига хос қувват манбаи вазифасини бажарадиган батарея ихтиро қилинди, деб ёзмоқда Hi-Tech.Mail.Ru нашри.

Олимлар қоғоз юзасига кумуш нитратини суртиб, уни мум билан қоплаганлар. Материалнинг орқа тарафига эса бактериялар йиғиладиган резервуар ўрнатилган.  Янги батарея бактерия метаболизмида ишлайди ва унинг қуввати қатламларнинг сонига чамбарчас боғлиқ. Тадқиқот вақтида йиғилган 6 та батарея ҳисобига 31,51 мкВт ва 125,53 микроампер қувват олишга муваффақ бўлинган.

Гарчи бундай батарея узоқ фойдаланиш муддатига эга бўлса-да, бироқ саноатда уни қўллаш учун олинган энергия қуввати камлик қилади. Шунга қарамай, тадқиқотчилар ундан инновацион тиббиёт соҳасида самарали фойдаланиш мумкинлигини таъкидлашмоқда (масалан, биологик сенсорларни қувват билан таъминлаш учун).

Олимлар келгусида ушбу батареянинг қувватини ошириш ва ҳажмини кичрайтиришни режалаштирганлар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!