Барча iPhone моделлари битта расмда – энг чиройлиси аниқланди!

  •   DiMaX
  •  3193
  •  19.02.2018 18:06

Барча iPhone моделлари битта расмда – энг чиройлиси аниқланди!

Apple компанияси ўн йилдан ошиқроқ вақт мобайнида бор-йўғи 18 моделда iPhone тақдим этган. Таққослаш учун айтиб ўтиш мумкинки, унинг «ашаддий рақиби» – Samsung ҳар йилда деярли шунча моделда смартфон яратади. Аммо энг «сермодел» смартфонсоз барибир кореяликлар эмас, балки «хитойлик Apple» ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Cмартфон тақдим этишда Xiaomi чемпион! 13 модел ва нархлар билан танишинг!

Шу кунларда Apple фанатларидан бири барча моделларга мансуб iPhone’ларни жамлаб, битта суратда акс эттирди. Мазкур расмни у интернетга жойлаб, купертинолик гигантнинг ишқибозларидан улар орасида энг чиройлисини танлашларини сўради.

Табиийки, «олмахўр»лар барча iPhone’лар орасидан энг кўркамини танлашдек имкониятни қўлдан чиқаришмади. Қизиғи – уларнинг кўпчилиги бу борада битта қарорга келишди.

ЎҚИНГ: Мутахассислар энг яхши ва энг ёмон iPhone моделларини аниқлашди

Табиийки, чирой масаласида ҳар кимнинг ўз фикри, диди бўлади. Лекин қайси айфон энг бежирим экани борасида аксарият Apple фанатларининг фикри бир жойдан чиқди.

Уларнинг фикрича, Black & Slate («грифелли қора») рангдаги iPhone 5 модели – Apple смартфонлари орасида энг кўрками экан. Айни мана шу қурилма купертинолик гигант дизайнерлари маҳоратининг чўққиси, дея баҳоланди.

Ўз-ўзидан маълумки, бошқа моделларнинг ҳам ишқибозлари бисёр бўлди. Ҳатто мутахассислар томонидан энг омадсиз, дея баҳоланган – пластик корпусли iPhone 5c ҳам айрим ишқибозлар наздида энг чиройли айфон экан.

Хўш, сизнингча, iPhone’ларнинг энг чиройлиси қай бири?

ЎҚИНГ: Қойилмақом iPhone SE 2018 суратлари тарқалди – ромсиз классика!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!