Beeline 3G тармоғини Самарқандда кенгайтирди
Beeline алоқа оператори Самарқанд вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради.
Самарқанд шаҳрида, шунингдек, Жиззах, Оқдарё, Пастдарғом, Пахтачи, Самарқанд ва Тўйлоқ туманларида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди, деб хабар берди Beeline.