Beeline абонентлари cаll-марказига оммабоп Telegram мессенжери орқали мурожаат этишлари мумкин

Beeline абонентлари cаll-марказига оммабоп Telegram мессенжери орқали мурожаат этишлари мумкин

Beeline алоқа оператори абонент сўровларига тезкорлик билан хизмат кўрсатиш учун Telegram мобил иловаси орқали мурожаат учун қўшимча канал ҳақида хабар беради.

Абонентлар Beeline call-марказининг телефон рақамини +998901850055 ўз телефонларида сақлаган ҳолда, оммабоп мессенжер орқали компанияга мурожаат этишлари мумкин. Абонентлар 0611 рақамига қўнғироқ қилган каби мутахассис ёрдамини оладилар. Хизматнинг иш вақти – ҳар куни соат 09:00дан 22:00гача.

Combot тизимининг 2017 йилнинг январь ойида ўтказилган тадқиқотлари натижасига кўра, Telegram фойдаланувчилари сони бўйича Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллаган: мессенжердан умумий Telegram‘дан фойдаланувчилар сонидан 16,2% Ўзбекистонликлар экан. Сервис мутахассислари Google Play ва iOS дўконлари маълумотларига асосланган: мессенжернинг юкланишлари сони, фаол фойдаланувчиларнинг тахминий сони, ҳар бир давлатдаги Интернет аудиторияларининг умумий сони.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Beeline

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.