Beeline абонентларининг энг кўп берадиган саволлари

Beeline абонентларининг энг кўп берадиган саволлари

Beeline ноябрь ойида ижтимоий тармоқлардаги компаниянинг корпоратив саҳифалари орқали абонентлардан тушган энг кўп саволлар рўйxати ва уларга жавобларни тайёрлади.

Cавол

 

Жавоб

Контент-хизматларни қандай қилиб ўчириш мумкин?

 

 

 

 

 

0611 рақами орқали мутахассис билан боғланиб, контент хизматига обуна бўлишни ўчириб қўйишингиз мумкин, ёки қуйидаги ҳавола бўйича мустақил равишда ўчириш мумкин https://beeline.uz/tashkentskaya-obl/customers/mobile/entertainment/CronMobileContent

4Gни қандай қилиб созлаш мумкин?

 

Тармоқ  LTE 850 (band 18 va band 5) частоталарида ишлайди. 4G тармоғида ишлайдиган мосламалар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:https://static.beeline.uz/upload/images/4g/Devices_LTE_850.pdf  

 

Пулларим қаерга кетади?

 

Баланснинг камайиши абонент тарафидан компаниянинг хизматларидан фойдаланишни акс эттиради. Бу SMS-хабарлар, интернетга уланиш, роумингда телефондан фойдаланиш, абонент тўловига эга ва пуллик қўшимча хизматларни ёқиш, шунингдек қисқа рақамлардан фойдаланиб, контент-провайдерлар хизматларидан фойдаланиш чоғида амалга оширилади. Ҳисобдаги маблағ миқдорини назорат қилиш учун *102# буйруғидан фойдаланиш, 0697 бепул рақамига қўнғириқ қилиш, ёки "Beeline Uzbekistan" иловаси орқали детализацияга буйруқ бериш мумкин. Иловани мобил телефонингизга ўрнатиш учун *1# USSD-коди орқали буюртма беришингиз мумкин.

Бошқа мамлакатга нега қўнғироқ қила олмайман?

 

Агар сиз олдиндан тўов тизими абоненти бўсангиз, халқаро қўнғироқларни истаган пайтда амалга оширишингиз мумкин, сиз хизматни улашингиз шарт эмас. Агар сиз постпаид тўлов тизими абоненти бўлсангиз, халқаро алоқа ўрнатиш учун сиз компания офисларига ёзма ариза билан мурожаат қилишингиз ва кафолат суммасига 421 000 сўм миқдорида депозит қўйишингиз керак.

Қандай қилиб қарзга маблағ олишим мумкин?

 

Хизматдан фойдаланиш учун ҳисобингизда камида минус 842 сўм бўлиши, ёки 18 945 сўмдан ошмаслиги керак. Хизматни ёқтириш учун 064046 рақамига қўнғироқ қилиш лозим. Сўнгги уч ой давомида абонент ўртача миқдордаги телекоммуникация хизматлари учун қанча сарфланганига қараб, ҳисобни тўлдириш учун 1894,5 сўмдан 21050 сўмгача қарз берилади.

Йўқотилган рақамни қайта тиклаш мумкинми?

Beeline савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида телефон рақами ва тариф режасини сақлаб қолган ҳолда, янги SIM-карта олиш мумкин. Абонент офисга паспорти билан ташриф буюриши лозим.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Beeline

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.