Beeline абонентларининг iPhone‘ларида 4G ишлай бошлади. Қандай ёқтириш мумкин?

Beeline абонентларининг iPhone‘ларида 4G ишлай бошлади. Қандай ёқтириш мумкин?

Нима бўляпти?

2014 йилда Beeline Ўзбекистонда биринчи бўлиб 4G тармоғини ишга туширган. Ўтган йилдан бери компания фаоллик билан тармоқ қопламини бутун мамлакат бўйлаб кенгайтириб келмоқда. Лекин, iPhone фойдаланувчиларининг смартфонларида янги 4G технологияси ишламаганлигига дуч келдилар.

Ким айбдор?

Ҳамма Beeline‘ни айблади, лекин бу ундай эмас. Муаммонинг сабаби iOS созламаларида бўлиб, Apple компаниясининг аралашмасидан аввал уни ечишнинг иложи йўқ эди. Бугун, 6 декабрь куни LTE тармоғининг кўпдан бери кутилган белгиси iPhone‘ларда пайдо бўла бошлади, ва бу ҳақида абонентлар ижтимоий тармоқларда бўлиша бошладилар. Айтганча, бу янгиликни абонентлар ижтимоий тармоқларда Beeline‘дан ҳам аввал эълон қилдилар.

Мен ҳам истайман, қандай қилиб ёқишим мумкин?

Аввалам бор ўз SIM-картангизни текширинг. 4G технологияси фақатгина янги турдаги замонавий SIM-карталарда ёқилади. Агар сиз SIM-картангизни алмаштирмаган бўлсангиз, операторга мурожаат қилишингиз керак. Бунинг учун SIM-карта эгаси компания офисига мурожаат этиши лозим. Агар сиз SIM-картангизни алмаштирган бўлсангиз, iOS версиясини 11.2гача янгиланг. Қуйидагиларни амалга оширинг: Созламалар – Алоқа тармоғи – маълумотлар параметрлари – Овоз ва маълумот – LTE (Настройки – Сотовая связь – Параметры данных – Голос и данные – LTE). LTE тугмасига босинг ва Beeline‘нинг 4G тезлигида учинг!

Алоҳида трафик сотиб олиш керакми?

Йўқ, керак эмас. Агар сиз интернет-пакет харид қилган бўлсангиз, интернетдан қайси тармоқда фойдаланганингиздан қатъий назар тизим мегабайтларни ечиб олади.

Тезлик қандай ва бу аслида нима учун керак?

Тезлик 2G ва 3G тезликларидан сезиларли даражада юқори. Мамлакатнинг 20дан зиёд шаҳарлари янги тармоқ билан қопланган. Операторнинг айтишича, яқин вақт орасида тармоқ яна кенгаяди ва бутун мамлакатни қоплаб олади. Ёқинг ва синаб кўринг, агар айрим сабабларга кўра ишламаса, 0611 рақамига қўнғироқ қилинг ва cаll-марказининг мутахассислари босқичма-босқич тармоқни ёқишда ёрдам беришади ва хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида маслаҳат беришади.