Beeline Business “Business” тариф режаларини янгилади

Beeline Business “Business” тариф режаларини янгилади

Beeline Business “Business” тарифлар қатори янгилангани ҳақида хабар беради. Энди эски нарх эвазига абонентлар икки маротабадан ортиқ интернет-трафикга эга бўладилар. Бундан ташқари абонентларга уларнинг тариф режасига киритилган трафикнинг тенг миқдори 4G тармоғи учун ҳам амал қилади.

Тариф режаси       Аввал        Ҳозир       + 4G тармоғи учун

Business Silver         750           1500 Mб          1500 Mб

Business Gold          1500          4500 Mб          4500 Mб

Business Platinum    3000          9000 Mб         9000 Mб

“Тез қарор қабул қилиш, бозор шароитларига мослашиш ва харажатларни аниқ режалаштириш зарурияти – буларнинг барчаси йирик ва кичик бизнесни бирлаштиради. Beeline Business бозор талабларини аввалдан тушуниб, мижозларнинг кундалик вазифаларини ҳал қилиш учун қулай воситаларни тақдим этишга интилади. Биз компанияларнинг ҳар қандай ўлчамдаги ва ҳар қандай эҳтиёжлар билан мобиль алоқа ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган шундай таклифларни жорий қилдик”, — деб айтиб ўтди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.


Мавзу:

#Beeline

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.