Beeline‘дан янги йил акцияси: Oлтин рақамларга 80% гача чегирмалар

Beeline‘дан янги йил акцияси: Oлтин рақамларга 80% гача чегирмалар

Beeline алоқа оператори олтин рақамларни 80% гача бўлган чегирмалар билан сотиш бўйича янги йил акцияси ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

Акция 2016 йилнинг 21 декабридан 31 декабрь кунига қадар аввалдан тўлов тизимидаги барча абонентлар учун Beeline савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида амал қилади:

– Мавжуд тариф режалари ва Status+ тариф режаларига ёқилган $50, $100, $300 ва $2500 номиналдаги олтин рақамларга уларнинг нархидан 50% чегирма;

– “Bir Hafta” ва “Bir Oy” тариф режаларига ёқилган $50, $100, $300 номиналдаги олтин рақамларга уларнинг нархидан 80% чегирма;

Чегирмалар тақдим этилиши шартлари бўйича батафсил маълумот Beeline сайтида.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!