Beeline Фарғона шаҳрида 4G тармоғини кенгайтирди

Beeline Фарғона шаҳрида 4G тармоғини кенгайтирди

Beeline тармоқни кенгайтиришни давом эттирган ҳолда, Фарғона шаҳридаги Мадалиев кўчаси бўйлаб янги база станцияси ишга туширилгани ҳақида хабар беради. 4G тармоғи 800 МГтс частота диапазонида қурилган. Бу ҳар бир таянч станциянинг кўпроқ қамраб олиш имконини беради, шунинг учун тармоқ имкон қадар қисқа вақт ичида фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, бу частоталардаги сигнал сифати бино ичида янада кучлироқдир.

Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида 4G тармоғини қуриш ва кенгайтириш доимий равишда давом этмоқда. Айни пайтда компаниянинг бир миллиондан ортиқ мижозлари тўртинчи авлод тармоғининг афзалликларини баҳолашди.

4G хизматларини тарифлаш 2G/3G каби тарифларда амалга оширилади. Хизматлардан фойдаланишни бошлаш учун SIM-карта ва сматрфон 4G тармоғида ишлашини текшириш керак. Агар эски SIM-карта 4G тармоғида ишламаса, Beeline‘нинг савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида янги USIM картани бепул олиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Beeline

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.