Beeline Фарғонада тармоқни кенгайтирди

Beeline Фарғонада тармоқни кенгайтирди

Beeline алоқа оператори Фарғона вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов шундай деди: “Тақдим этилаётган хизматларнинг юқори сифатини таъминлаш учун компания доимий равишда тармоқ сиғимини кенгайтирмоқда. Кун сайин мобил Интернетга бўлган эҳтиёж ошиб бормоқда – ва хизматлар сифатининг ошиши нафақат муваффақият гаровидир, балки мижозларнинг ишончини оқлаш имкониятидир”.

Фарғона вилоятининг Қува, Қуштепа ва Фурқат туманларида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.