Beeline Наманганда тармоқни кенгайтирмоқда

Beeline Наманганда тармоқни кенгайтирмоқда

Beeline алоқа оператори Наманган вилоятининг марказида тармоқ қоплами ва 3G тармоғи ҳажми кенгайгани ҳақида хабар беради.

Наманганда янги база станциялари ишга туширилгани натижасида Наманган шаҳрида, шунингдек Наманган, Ўйчин ва Чорвоқ туманларида сигнал сифати сезиларли даражада ошди, деб хабар берди Beeline.

“Алоқа сифати ва ишончлилиги – Beeline устуворликларининг асосий етакчисидир, — дейди “Unitel”нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов. — Тармоқ кенгайиши бўйича ишлар доимий равишда олиб борилмоқда, тармоқ қопламини кенгайтиришни режалаштириш чоғида эса абонентларимизнинг сўров ва истаклари аҳамиятга олинади”.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Beeline

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.