Beeline онлайн-тўловлар учун Beepul янги мобиль иловасини ишга туширди

Beeline онлайн-тўловлар учун Beepul янги мобиль иловасини ишга туширди

Beeline алоқа оператори мижозларига янги интернет-хизмат – онлайн-тўловлар учун Beepul янги мобиль иловасини тақдим этмоқда. Янги мобиль илова абонентларга call-марказига қўнғироқ қилмасдан, ва компания офисларига ташриф буюрмасдан, исталган жойдан мобиль баланси ҳисобини, шунингдек бошқа алоқа компаниялари баланси ҳисобини тўлдириш, интернет-провайдер хизматлари, кабел ТВ, шахар телефонияси учун тўловларни амалга ошириш, шунингдек автотўлов тизимини созлаш имконини беради.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Beeline‘нинг digital-трансформацияси компания фаолиятининг барча жиҳатларини, биринчи навбатда эса — хизмат кўрсатишни қамраб олмоқда. Янги мобиль илова абонентларнинг оператор билан муносабатини принципиал янги сифатли даражага кўтарган ва қулайлик билан таъминлаган ҳолда ноёб мижозлик тажрибасини яратади”.

Мобиль илованинг асосий функционал имкониятлари:

– ҳам абонент буйруғи, ҳам автоматик тарзда абонентнинг банк картасидаги маблағ орқали телефон балансини тўлдириш;

– комиссиясиз ҳисоб тўлдириш;

– ҳисобни қўшимча ҳаражатларсиз роуминга ҳам тўлдириш;

– бир нечта пластик карталарни рўйҳатдан ўтказиш;

– маблағни акцептсиз ечиб олишни активация қилиш;

– тўлов натижалари ҳақида SMS олиш.

Илованинг қулай интерфейси тўлов учун хизматларни тез танлашда ёрдам беради. Бундан ташқари мобиль баланси Beepul тизими орқали $2 ва ундан ортиқ маблағга тўлдирилганда абонентлар тармоқ ичида 50 дақиқа ва 50 SMS, шунингдек 50 Мб бонусга эга бўладилар.

Beeline‘нинг келгуси режаларида — iOS учун мобиль иловани жорий этиб, Beepul тўлов тизими ривожланишини янада кенгайтириш.

Андроид учун Beepul иловасини қуйидаги ҳавола бўйича юклаб олиш мумкин: http://onelink.to/7qcgcp