Beeline Қашқадарёда "3G" тармоғини кенгайтирмоқда

Beeline Қашқадарёда

Beeline алоқа оператори Қашқадарё вилоятида тармоқ ҳажми ва доира қоплами кенгайгани ҳақида хабар беради. Янги база станциялари Китоб шаҳрининг Шаҳрисабз кўчасида ва Гузар шаҳрининг Амир Темур кўчасида ишга туширилди.

Бу эса ушбу худудда 3G тармоғи имкониятларини янада кенгайтирмоқда. Қўшимча станцияларнинг ишга тушиши Қашқадарё вилоятининг аҳолиси мобил интернетнинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!