Beeline “Рақам танлаш ва банд қилиш” янги хизматини ишга туширди

Beeline “Рақам танлаш ва банд қилиш” янги хизматини ишга туширди

Beeline алоқа оператори «Рақам танлаш ва банд қилиш» янги хизмати ишга туширилгани ҳақида эълон қилади. Янги хизмат ҳар бир инсон уйидан чиқмасдан туриб, ўзига ёққан рақамни танлаш ва банд қилиш учун имкон беради.

Рақамни банд қилиш учун, http://nomer.beeline.uz сайтида бўш рақамлар рўйхатини кўриб чиқиш ҳамда севимли рақамлар комбинациясини ёки бахтли сонни ўз ичига оладиганини танлашнинг ўзи кифоя.

“Биз абонентларимизга янада яқин ва тушунарли бўлиб, хизматларимизни максимал даражада соддалаштиришга интиламиз, – деб шарҳлайди воқеани Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – Янги бизнес инсонга операторни офисига боришдан аввал англанган танловни қилиш учун, шунингдек бутун оила учун рақамларни танлаб олиб, яқинлари билан маслаҳат қилиш учун имкон беради. Ишонаманки, «Рақамни танлаш» хизмати кўп одамларга ёрдам беради, зеро, мазкур хизмат мутлақо бепулдир”.

Рақамни банд қилиб туриш муддати — 24 соат. «Рақамни банд қилиш» хизматига ариза тўлдирилганида, қуйидаги маълумотларни тўғри тўлдириш лозим:

– ФИШ;

– Телефон рақами;

– Туғилган сана, паспортнинг серияси ва рақами, паспорт қачон ва ким тарафидан берилгани ҳақида маълумот.

Паспорт оригинали аризада кўрсатилган маълумотлардан фарқ қилса, компания рақамни ёқмаслик ҳуқуқига эга. Банд қилинган рақамни рўйҳатган ўтказиш учун аризада шахсий маълумотлари кўрсатилган абонент паспорти билан компаниянинг шахсий савдо офисига ташриф буюриши лозим. «Рақамни банд қилиш» хизмати фақат Тошкент шахри абонентлари учун мавжуд.

Компаниянинг шахсий офислари рўйҳати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: http://nomer.beeline.uz/ru/Contact