Beeline Сурхондарёда янги таянч станцияларини ишга туширди

Beeline Сурхондарёда янги таянч станцияларини ишга туширди

Beeline алоқа оператори Сурхондарё вилояти ҳудудида 3G тармоғи сиғими ва қоплами кенгайтирилгани ҳақида хабар беради. Янги таянч станциялари Термиз шаҳрида, шунингдек Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Денов, Қунқўрғон, Музробод ва Шеробод туманларида ишга туширилди. Бунинг натижасида мобиль интернет ва сигнал сифати сезиларли даражада яхшиланган.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Жанубий ҳудудий филиали директори Улуғбел Ахмедов шундай деди: “Алоқа сифати ва ишончлилиги – Beeline‘нинг сўзсиз устуворлиги ва ишимизнинг асосий мақсадидир. Тармоқнинг сиғими мунтазам ўсиши билан бир вақтда минтақанинг аҳоли яшайдиган қисмини аъло даражада қопланиши, хизматлармизнинг юқори даражасини сақлаб туриш учун ёрдам беради”. 

Янги ускуналар Ат-Термизи, Шароф рашидов ва Файзулла Ходжаеч кўчалари бўйлаб сигналнинг юқори сифатини таъминлади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.