Beeline Тошкент вилоятида 20дан зиёд база станцияларини ишга туширди

Beeline Тошкент вилоятида 20дан зиёд база станцияларини ишга туширди

Beeline алоқа оператори Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тармоқ ҳажми ва қамров доирасини кенгайтиришда давом этмоқда. Ойнинг бошидан Тошкент вилоятида учинчи авлод тармоғида ишлайдиган 20дан зиёд таянч станцияларини ишга туширди.

 

Таянч станциялари Тошкент вилоятининг Алишер Навоий, Қорасув, Оқ-Ота, Кўксарой, Суранкент, Толовул, Тоштуғон, Хасанбой, Шоралисой, Эркинлик ва Янги Қўрғон аҳоли пунктларида ишга туширилди.

 

Тармоқ инфратузилмасининг янги объектлари Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Бекобод, Бука, Зангиота, Қуйичирчиқ, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманларида 3G тармоғи доирасини кенгайтириш ва алоқа сифатини яхшилашга имкон яратди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!