Beeline Умра вақтида Саудия Арабистондаги роуминг учун 95 фоизгача чегирма бермоқда

Beeline Умра вақтида Саудия Арабистондаги  роуминг учун 95 фоизгача чегирма бермоқда

Beeline Умра вақтида Саудия Арабистонда бўлган компания абонентлари учун махсус роуминг-тарифларни жорий қилмоқда. Маҳаллий роуминг-ҳамкорлар Zain SA (Mobile Telecommunication Company Saudi Arabia) ва STC (Saudi Telekom Company) операторлари билан келишув ёрдамида Beeline мижозлари ўз рақамларида арзонлаштирилган нархлар бўйича алоқада қолишлари мумкин.

Чегирмалар 2018 йилнинг 2 февралидан 27 май кунига қадар қуйидаги йўналишлар бўйича амал қилади:

 

Эски нарх

Янги нарх

Кириш қўнғироқлари

10 104 сўм

4 210 сўм

Саудия Арабистонга чиқиш қўнғироқлари

7 578 сўм

4 210 сўм

Ўзбекистонга чиқиш қўнғироқлари

15 156 сўм

4 210 сўм

SMS

2 526 сўм

421 сўм

Интернет

82 768,6 сўм

4 210 сўм

Zai SA ва STC операторлари телефон экранида қуйидаги кўринишларда бўлишлари мумкин: Zain SA, 42004  ёки KSA04, шунингдек STC, 42001, KSA01 ёки ALjawal

Тафсилотлар Beeline сайтида.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.