Beeline Wi-Fi хизматидан Қўқонда ҳам фойдаланиш мумкин

Beeline Wi-Fi хизматидан  Қўқонда ҳам фойдаланиш мумкин

Beeline алоқа оператори Қўқонда Wi-Fi хизмати ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Энди Beeline абонентлари “Даймонд Техникс” савдо марказида, Қўқон педагогик коллежи ва Қўқон педагогик институтида тезкор Интернетнинг барча имкониятларидан соатига $0,50 эвазига фойдаланишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш чоғида трафик чекланмайди.

Beeline‘нинг хабарига кўра аввалдан тўлов тизими абонентлари Wi-Fi орқали Интернетга улана оладилар. Маблағ бевосита балансдан ечиб олинади. Wi-Fi‘дан фойдаланган пайтда балансдаги Мегабайтлар сарфланмайди. Тармоқ номи – Beeline Wi-Fi.

Тафсилотлар Beeline сайтида ва Beeline Uzbekistan мобиль иловасида.