Билл Гейтс қайси смартфондан фойдаланиши маълум бўлди

Билл Гейтс қайси смартфондан фойдаланиши маълум бўлди

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс Fox News телеканалига берган интервьюсида яқинда Android-смартфон ишлата бошлаганини маълум қилган. Шунингдек, сайёрамизнинг энг бой кишиси iPhone ишлатмаслигига алоҳида аниқлик киритиб ўтган. Демак, бунгача жаноб Гейтс Windows операцион тизимида ишлайдиган смартфондан фойдаланиб келган.

Учинчи доимо ортиқча ...

Microsoft компаниясида ишлайдиган бир нечта топ-менежерлар аллақачон ўзларининг миллий мобил платформаларидан воз кечиб бўлишган. Мисол учун, смартфонларга мўлжалланган Windows тизими муаллифи бўлмиш Жо Бельфиоре iPhone флагманидан фойдаланади. Компания раҳбари Сатя Наделла эса компания иловалари билан бойитилган махсус iPhone Pro тизимидан фойдаланиб келади.

Билл Гейтс Android тизимида ишлайдиган смартфон ишлатишини маълум қилган бўлса ҳам, айнан қайси модел эканига ойдинлик киритмаган. Бунинг Samsung Galaxy S8 бўлиши ҳақиқатга яқин. Боиси, компания апрелдан бошлаб Samsung Galaxy S8'нинг Windows тизимида ишлайдиган талқинини сотувга чиқарган эди.

Телеканалга Стив Жобс ҳаётига бағишланган суҳбатга келган Гейтс дўстини даҳо деб атаган бўлса ҳам, у уйида Apple гаджетларидан фойдаланишни тақиқлаб қўйгани билан ном қозонган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойларда Windows Phone / Windows 10 Mobile смартфонлари савдоси нол фоизга тушиб, деярли инқирозга юз тутди. Жами мобил платформалар орасида бу тизим улуши 0.01% ни ташкил қилади. Android ва iOS улуши эса 99% га етган. Microsoft ўзининг мобил бизнеси бўлган Nokia'ни 2014 йилда $7.2 млрд долларга сотиб олган бўлса ҳам, компания бу бренддан воз кечди. Маълум бўлишича, компания янгича сирли мобил гаджетлар устида изланишлар олиб бормоқда.

Бироқ, Windows мобил тизимининг яна рақобатга қайтиши кутилмоқда. Хусусан, Microsoft'нинг сўнгги Windows 10 операцион тизимини смартфон, планшет, ноутбук ва компьюетрга ҳам ўрнатиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.