Бир манзарани Canon 5D Mark III, Google Pixel 2 XL ва iPhone X бир вақтда суратга олиб кўрди

Бир манзарани Canon 5D Mark III, Google Pixel 2 XL ва iPhone X бир вақтда суратга олиб кўрди

Қайси бири сураткашликда энг яхши: флагман смартфонларми ёки профессионал фотоаппаратми? iMore нашри ходимлари буни ўтказилган махсус синов ёрдамида аниқлаштириб олдилар.

Оптик элементлар ва рақамли технологиялар бирикувидан ҳосил бўлган бугунги фотография — плёнка техникасидан сўнг ўтилган бугунги "сунъий онг"ли камералар давридаги йирик инновация бўлди. Бугун барча жараённи машиналар бажармоқда.

Apple iPhone X 2 та 12 мегапикселли сенсорлари билан кучли бош камерага эга бўлган. Бош камерадаги ҳар иккала сенсор оптик барқарорлаштириш функциясига эга бўлган. Бу эса видео тасвирга олишда қўл келади. Хусусан, бош камера секундига 60 та кадр мавжуд 4K видео суратга олади.

Бош сенсор f/1.8 диафрагмали ёруғлик линзасига эга бўлган. Телефото учун эса f/2.4 апертурали линза танланган. Бу эса ёруғлик паст шароитда ёрқин сурат олиш учун хизмат қилади. Айниқса, 4 тусли LED фоточақноғи сурат сифатли чиқиши учун жонбозлик кўрсатади.

Google Pixel 2 XL бош камера аниқлиги 12 мегапикселли, олд камера эса 8 мегапикселли. Dual-pixel сенсорларга эга модуллар ҳисобига орқа фонни ғира-шира қилиш мумкин.

Камера бир вақтнинг ўзида ҳам электрон, ҳам оптик барқарорлаштириш тизимларига эга бўлган. Бу эса ҳар қандай шароитда қўлда яхши тасвирлар олиш имконини беради. Мазкур технологик хусусият ҳозирча бозордаги бирор смартфонда йўқ.

Энди "Портрет" режими ҳам олд, ҳам бош камерада жорий қилинган. Аҳамиятли жиҳати шундаки, энди бу режимда нафақат одамларни, балки биноларни ҳам орқа фонини хиралаштириб суратга олиш мумкин.

Canon 5D Mark III камераси эса 50 мм ҳажмидаги объективи ҳамда f/ 1,4 стандартидаги, энг тезкор ёруғлик тақсимловчи диафрагмаси билан ўзига хос. Бу фотоаппарат таассуротли сурат олиши билан кўпчилик профессионаллар томонидан эътироф этилган.

Қуйидаги суратлар сифатига ўзингиз баҳо беринг.

Canon'да олинган сурат:

Apple iPhone X'да олинган сурат: 

Pixel 2 XL'да олинган сурат: 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.