Бир ойда қанча iPhone X сотилгани маълум бўлди

Бир ойда қанча iPhone X сотилгани маълум бўлди

АҚШ да харид қилинган iPhone X флагманини етказиб бериш муддати янада қисқарди. Энди харидор флагманни пул тўлагач 5 иш кунида қўлига олиши мумкин.

Ноябрнинг сўнгги кунларида ҳам бу 1-2 ҳафтани ташкил қилаётган эди. Афтидан, компания энг илғор флагман билан боғлиқ танқисликни бартараф қилиша муваффақ бўлаётган кўринади.

Шу билан бирга, бошқа мамлакатларда ҳам iPhone X смартфонини етказиб бериш муддати ҳам қисқарган. Мисол учун, ноябр охирларида харидорга iPhone X 2-3 ҳафта ичида етказиб берилган бўлса, энди мижозлар узоғи билан 1-2 ҳафта кутишмоқда.

ЎқингiPhone X муҳокама марказида: ишлаб чиқаришдаги браклар

Apple iPhone X ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлари билан фаол ишламоқда ва смартфон ишлаб чиқариш кўламини кескин ошириб юборган.

Октябрда тақдим қилинган маълумотларга кўра, Apple компанияси 2017 йилда 20 миллион дона iPhone X чиқаради. Бу эса режадагидан 2 баробар кам дегани. Шундайб ўлса ҳам, аввалги айфонлар билан солиштирганда, ишлаб чиқариш суръати 4 маротаба юқори. Боиси, компания аввалги йилларда ҳафтасига 100 минг дона янги айфон ишлаб чиқарган.

KGI Securities компанияси таҳлилчичи Минг-Чи Куога кўра, компания LCP LTE антенна модулларини ҳамда камера таркибий қисмларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилган. Маълумотларга кўра, 3 ноябрдан бошлаб бугунги кунга қадар жаҳон миқёсида 13 млн iPhone X сотилган.

Эслатиб ўтамиз, "Малика"да ҳам iPhone X сериясига мансуб моделлар сотилмоқда:

iPhone X (64 Гб, silver, grey) – 10 701 000 сўм;

iPhone X (256 Гб, silver, grey) – 12 751 000 сўм.