Бизни алдашибди: iPhone X услубидаги Xiaomi Mi Mix 2s суратлари фейк бўлиб чиқди!

Бизни алдашибди: iPhone X услубидаги Xiaomi Mi Mix 2s суратлари фейк бўлиб чиқди!

Кечагина интернет кенгликларида «юбилей айфони» дизайнида ишланган Xiaomi Mi Mix 2s суратлари тарқалганди ва биз шулар ҳақида хабар бергандик. Лекин бугун маълум бўлишича, ўша суратлар фейк экан.

Бугун GSMArena сайтининг маълум қилишича, булар – икки ой аввал тақдим этилган Xiaomi Mi Mix 2 флагмани расмлари бўлиб чиққан. Фақат унга Android-смартфон экранини iPhone X дисплейи дизайнига ўхшатувчи XOutOf10 иловаси ўрнатилган экан. Биз бу дастур ҳақида «Android учун сентябрдаги энг яхши иловалар» мақоламизда ёзганмиз.

Бироқ ишлаб чиқарувчиларнинг iPhone X дизайнига эргашаётганлари – бор гап. Масалан, Hotwav компаниясининг Symbol S3 деб номланган смартфони дисплейида, оригинал «юбилей айфони»даги каби, камералар ва динамик учун юқори чеккасида «чекинган» жойи бор.

Шунингдек, XOutOf10 сингари, экранни iPhone X флагманидаги каби кўринишга келтирувчи иловалар ҳам ишлаб чиқилмоқда, ишлаб чиқарувчилар эса юз сканери борасида ишланмалар олиб боришаётир.

ЎҚИНГ: iPhone X’даги инновация бўйича Apple’га қарши Meizu ва MediaTek майдонга тушяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.