BlackBerry KEY2 смартфонининг илк видеоролиги: ундаги янги тугмача нима экан-а?

  •   DiMaX
  •  832
  •  25.05.2018 18:47

BlackBerry KEY2 смартфонининг илк видеоролиги: ундаги янги тугмача нима экан-а?

Хабарингиз борки, BlackBerry бренди остида жаҳон бўйлаб смартфонлар ишлаб чиқариш ҳуқуқини Хитойнинг TCL компанияси қўлга киритган эди. Унинг моддий клавиатурага эга иккинчи Android-смартфони ҳам тайёр бўлиб қолган.

ЎҚИНГ: BlackBerry Athena: афсонавий бренднинг ҳали тақдим этилмаган QWERTY-смартфони илк «жонли» суратларда!

Куни кеча ишлаб чиқарувчи BlackBerry KEY2 деб номланувчи мазкур қурилмасининг биринчи видеоролиги интернетга жойланди. Унда биз смартфоннинг моддий клавиатурасини ҳамда модуллари горизонтал жойлашган қўшалоқ камерасини кўрамиз.

Лавҳадан сезган бўлсангиз керак – смартфон ён қиррасида, уни ўчириб-ёқиш ҳамда овозни баландлатиш/пастлатиш тугмачалари орасида яна битта қўшимча тугмача бор. Ушбу унсур кўплаб қизиқишларга сабаб бўлаётир. Эҳтимол, айрим Samsung смартфонларида Bixby овозли ёрдамчиси учун алоҳида тугмача ажратилгани каби, BlackBerry KEY2 моделида ҳам махсус тугмача билан чақирилувчи шунақа овозли ёрдамчи бордир?

Нима бўлганда ҳам, буни тез орада билиб олсак керак – мазкур смартфон 7 июнда расман тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Афсонавий бренд иккинчи авлод QWERTY-смартфонининг намойиш кунини айтди