BlackBerry’нинг клавиатурасиз смартфони – Krypton суратлари чиқди

  •   DiMaX
  •  1282
  •  22.09.2017 10:39

BlackBerry’нинг клавиатурасиз смартфони – Krypton суратлари чиқди

Ҳозирда TCL раҳбарлиги остида фаолият юритаётган BlackBerry компанияси янги смартфон тайёрламоқда. Бренднинг аввалги асосий моделларидан фарқли равишда, Krypton деб аталувчи бу қурилманинг моддий клавиатураси – тугмачалари бўлмайди, деб ёзади PhoneArena.

BlackBerry брендининг Krypton модели билан яна смартфон бозорига қайтаётгани ҳақида яқинда хабар берган эдик. Энди эса шу девайс хусусида айрим тафсилотлар маълум бўлди.

Ушбу гаджетнинг корпуси карбондан ясалган ёки карбонга ўхшатиб ишланган. Гап-сўзларга қараганда, смартфон IP67 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояланган. Шунингдек, унга бармоқ изи сканери ҳам ўрнатилган.

TCL бу гаджетни қачон тақдим этиши ҳозирча ноаниқ, аммо унинг айрим жиҳатлари маълум бўлиб улгурган:

  • Дисплей: Full HD сифатди (ўлчами номаълум);
  • Процессор: Snapdragon 625 ёки 626;
  • Тезкор хотира: 4 ГБ;
  • Аккумулятор: 4000 мА/соат.

BlackBerry Krypton’нинг ҳатто тахминий нархи ҳам маълум қилинмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!