BlackBerry смартфон бозорига қайтмоқда!

BlackBerry смартфон бозорига қайтмоқда!

АҚШнинг Федерал алоқа комиссияси (FCC) куни кеча BlackBerry бренди остида ишлаб чиқарилган смартфонни сертификатлади. Бу ҳақда FCC маълумотларига таянган ҳолда Ferra нашри хабар берган.

Биласизки, Канаданинг Blackberry компанияси жаҳон смартфон бозорида ўз ўрнини топиш учун жуда кўп ҳаракат қилди. Аммо 2016 йилнинг сўнгги чораги бўйича эълон қилинган молиявий натижалар Blackberry’нинг ҳолати барқарор эмаслигини тасдиқлади. Шу боис у смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатишини, энди сервис ва дастурий таъминотга эътибор қаратишини билдирган, BlackBerry бренди остида жаҳон бўйлаб смартфонлар ишлаб чиқариш ҳуқуқини эса Хитойнинг TCL компанияси қўлга киритган эди.

Янги смартфон моделини ҳам айни шу TCL ишлаб чиқарган бўлиб, у Krypton кодли номи остида сертификациядан ўтган. Ҳозирча расман тақдим этилмаган бу қурилма, FCC ҳужжатларига қаралса, олд панелни деярли буткул эгаллаган дисплейга эга стандарт смартфондир.

Аввалроқ «сизиб чиққан» хабарларга кўра, мазкур гаджетнинг «Уйга» тугмачасида бармоқ изи вканери мавжуд бўлади. Унинг ишлашини Qualcomm Snapdragon 625 процессори ҳамда 4 гигабайт ҳажмли тезкор хотираси таъминлаб беради. Аккумулятори сиғими 4000 мА/соатга тенг, экрани эса Full HD сифатли (1920 х 1080 пикселли) эканлиги айтилмоқда. Булардан ташқари, Krypton модели IP67 стандарти бўйича сувдан ҳимояланган BlackBerry бренди остидаги илк смартфон бўлиши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.