Blackview A5 – “энг арзон” ва пулига нисбатан “кучли смарфтон” оммалашмоқда

Blackview A5 – “энг арзон” ва пулига нисбатан “кучли смарфтон” оммалашмоқда

Хитойнинг Blackview компанияси эълон қилган ҳамёнбоп Blackview A5 смартфонининг баҳоси 55 АҚШ доллари, яъни нисбатан арзон бўлса ҳам, кўпчилик фойдаланувчилар учун манзур бўлмоқда.

Blackview A5 гаджети 4,5 дюймли IPS дисплейга эга бўлиб, экраннинг пиксель сиғими 480 га 854 белги.

Экран пишиқ бўлиб, матрица ва шиша қисмлари ораси ҳаво қатлами билан ажратилган. Бу эса экраннинг чидамлилигини таъминлайди. Корпус атрофининг ялтироқ металл планка билан ўралгани смартфонга ҳашам бағишлаб турибди.

Blackview A5 1 ГБ тезкор хотира, 8 ГБ доимий ички хотирага эга, 1.3 ГГцда ишлайдиган     4 ядроли MediaTek MT6580 процессор платформасига эга. Ундаги microSD қўшимча хотира бўлмачаси ёрдамида хотирани 32 ГБ.гача кенгайтириш мумкин.

Смартфон Android 6.0 мобиль операцион тизимида фаолият кўрсатади.

Смартфонда иккита – фоточақноқ ва автофокус тизимига эга 5 Мп бош камера ҳамда 2 Мп олд камера мавжуд.

Blackview A5 2 SIM-картани қўллаб-қувватлайди. Li-Pol аккумуляторининг электр токи сиғими 2000 мА соат. Тўлиқ қувватлаб, 8 соатгача суҳбатлашиш, 10 соатгача интернетдан фойдаланиш, 7 соатгача HD-видео кўриш мумкин.

Blackview A5 ақлли телефони пластик корпусга эга. Унинг ўлчамлари: 129.9 x 66 x 9.5 мм, оғирлиги 135 грамм.

Қурилма интерфейсида USB 2.0 (micro-USB) ҳамда 3,5 мм аудио коннектор-портлари мавжуд.

Яхши жиҳатлари: дизайни, сифатли техник деталлардан фойдаланилгани, ўртача ишлаш тезкорлиги, Android 6.0 тизими, мақбул экран, нарх-навоси.

Камчиликлари: дастурларнинг барқарор ишлашидаги муаммолар, микрофон ҳамда динамик овоз узатгич сифати, клавишнинг ноқулайлиги, камера сифати, GPS тизимининг ишлаш сифати пастроқ.

Қуйида сизнинг диққатингизга Blackview A5 “ақлли телефони”да олинган суратларни тақдим қиламиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!