Blackview S6: ҳамёнбоп ва ҳаммабоп смартфон сотувда!

Blackview S6: ҳамёнбоп ва ҳаммабоп смартфон сотувда!

Бугун хитойлик ёш компанияларнинг арзон ва сифатли смартфонлар чиқариши янгилик бўлмай қолди. Экрани ромсиз ва 18:9 стандартли дисплей, шунингдек қўш сенсорли камерага эга девайслар сони яна битта га ошди. Blackview компанияси куни кеча ҳамёнбоп ва замонавий кўринишдаги Blackview S6 смартфонини тақдим қилди.

$99,99 доллар эвазига 5,7 дюймли, 1440х720 пиксел сиғимли смартфон харид қилиш мумкин. Унинг платформасида 4 ядроли МТ6737 чипсети, 2 Гб оператив хотира ва 16 Гб доимий хотира мавжуд. Хотирани 128 гигабайтгача кенгайтириш мумкин.

Бош камерага 2 та модул ўрнатилган. 8 Мп ва 5 Мп аниқлигидаги камераларда портрет режими ҳам мавжуд.

Blackview S6 аппаратининг ўзига хос жиҳати сифатида улкан аккумуляторни айтиш мумкин -- бу "қувват тоши" 4180 мА соат ток сиғимига эга.

Смартфон Android 7.0 Nougat операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. 2 та сим-картали девайсда бармоқ изи сканери мавжуд. Гаджет Wi-Fi, GPS ва тўртинчи авлод LTE модулларига эга бўлган.

Смартфон айни пайтда сотувга чиқарилган ва интернет дўконлари орқали сотилмоқда. Уни биз орқали харид қилиш истагида бўлсангиз, унда қуйидаги манзилдаги мақоламиз билан танишиб чиқинг.

AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!