Bluetooth 5: икки карра тезроқ, тўрт карра узоқроқ

Bluetooth 5: икки карра тезроқ, тўрт карра узоқроқ

Bluetooth Special Interest Group янги технологиядаги Bluetooth 5 параметрларини расман тақдиқлагани ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда Hi-Tech.Mail.Ru.

Bluetooth 5 технологияси Bluetooth 4.2 версиясига қараганда 2 марта тезроқ маълумот узатиши мумкин. Bluetooth 5 модулига аввалги параметрларга солиштирганда саккиз марта кўп қурилмаларни улаш мумкин. Бундан ташқари, кам энергия сарфлаш режимида  (Low Energy, LE) ишлаш радиуси тўрт баробарга ортади.

Янги технологияда энергия сарфини қисқартиришга эътибор қаратилган. Bluetooth 5, асосан, IoT (Internet of Things) соҳасига мўлжалланган. ABI Research экспертларининг қайд этишича, 2021 йилга бориб мазкур сегментдаги қурилмалар сони 48 миллиардга етиши мумкин ва уларнинг учдан бири айнан Bluetooth орқали ўзаро боғланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.