Бу гаджет -- Хитойнинг энг қиммат флагмани бўлади

Бу гаджет -- Хитойнинг энг қиммат флагмани бўлади

16 октябрда белгиланган Huawei'нинг йирик намойиш смартфон саноатининг навбатдаги шов-шувли тақдимотлари қаторида турибди. Инсайдер Роланд Куандт эълон қилган прайс-листга кўра, мазкур тадбирда намойиш қилиниши кутилаётган Huawei Mate 10 Pro флагмани хитойлик бренд томонидан ишлаб чиқарилган энг қиммат "ақлли телефон" бўлади.

Унга кўра Huawei Mate 10:

4 ГБ RAM (тезкор хотира) + 64 ГБ доимий хотира = $647;
6 ГБ RAM + 128 ГБ доимий хотира = $737;
6 ГБ RAM + 256 ГБ доимий хотира = $843 доллардан,

Huawei Mate 10 Pro:

6 ГБ RAM + 64 ГБ доимий хотира = $827;
6 ГБ RAM + 128 ГБ доимий хотира = $933;
6 ГБ RAM + 256 ГБ доимий хотира = $1038;
8 ГБ RAM + 256 ГБ доимий хотира = $1129 доллардан сотилади.

Сўнгги йилларда илғор ва сифатли флагманлар ишлаб чиқараётган Huawei бу смартфонларда жаҳоннинг илк "сунъий идрок" чипи бўлган Kirin 970 процессори ва Leica'нинг қўш сенсорли кучли бош камерасини татбиқ қилади.

Huawei Mate 10 модели диагонали 6,1 дюймли, сиғими 2560х1440 пикселли дисплей билан таъминланади. Флагман 6 гигабайтли тезкор хотирада фаолият кўрсатади. 4900 мА соатлик аккумуляторга эга смартфонда 4 та камера мавжуд бўлади. Яна бир муҳим жиҳати — унда Amazon Alexa виртуал ёрдамчи тизими ва компания томонидан яратилган сунъий ақл тизими ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар жаҳон миқёсида тақдим қилинган энг қиммат флагман сифатида Galaxy Note 8'ни айтиш мумкин. Бу флагманнинг энг қиммат талқини 1,185 АҚШ долларига баҳоланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!