Бу йил Huawei мухлисларини сюрприз кутмоқда!

Бу йил Huawei мухлисларини сюрприз кутмоқда!

2018 йилнинг ҳозирги ҳолатида Huawei компанияси жаҳоннинг энг кўп смартфон ишлаб чиқараётган ва етказиб бераётган компаниялари "учлиги"дан ўрин эгаллаган. Унинг смартфонлари Осиёда ҳам, Европада ҳам жуда оммалашган. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам бу модел оммабопдир. Расмий маълумотларга кўра, 2017 йилда мазкур бренд 153 миллион дона мобил телефон сотишга муваффақ бўлган.

Агар Huawei смартфонларига нисбатан эҳтиёжни 2016 йил билан таққослайдиган бўлсак, 2017 йилда бу хитойлик корпорациянинг смартфон савдоси 10% га ошганига гувоҳ бўламиз. Шу билан бирга, 2018 йилда компаниянинг "ақлли телефон"ларига талаб янада ўсиши кутилмоқда. Бу тўғрида Huawei президенти Рен Женгфей журналистларга берган интервьюсида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда бренднинг барча ишқибозларини яхши хабарлар кутмоқда. Huawei бу йил смартфонлар сафини янги моделлар билан тўлдиради. Хусусан, фирма бренди остида ўнлаб ҳамёнбоп моделлар тақдим қилиниши режалаштирилган.

Huawei раҳбари, шунингдек 90% харидорлар арзон смартфонларни маъқул кўришаётгани, шу боис компания 2018 йилда ҳамёнбоп смартфонлари савдосини 25 фоизга оширишни мақсад қилгани тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

Huawei компанияси айни пайтда премиум-туркумга хос қимматбаҳо смартфонлар бозорида ҳам Apple ва Samsung корпорацияларига қарши кучли рақобатни ушлаб турибди. Жумладан, нейрон толали "сунъий онг"га эга чипсетлар ишлаб чиқаришда ҳам инновацион технологияларни татбиқ қилмоқда. Янада арзон смартфонларнинг ишлаб чиқарилиши компания даромадини ошириш баробарида, рақобатда рақиблардан устун келиш учун қулай имконият беради.