Бу йил смартфон харидида эътибор қаратиш зарур муҳим жиҳатлар

Бу йил смартфон харидида эътибор қаратиш зарур муҳим жиҳатлар

Замонавий мобил технологиялар саноати харидор олдига турфа хил ва жиҳатларга эга смартфонларни териб қўяди. Смартфон харидида турли маркетинг алдовлари ва рекламабоп айрим жиҳатлар харидорни осонгина чалғитиши мумкин. Қуйида бу йил смартфон харид қилаётганда эътибор қаратиш лозим асосий жиҳатларга тўхталмоқчимиз.

Корпус

Смартфон ташқи кўриниши доимо муҳим жиҳат бўлган. Аслида смартфон ташқи кўриниши алдамчи бўлиши ҳам мумкин. Унинг ичида нима борлигини билиш қийин. Муҳими смартфоннинг кафтда қулай жойлашуви. Бунда эса смартфон корпуси тайёрланган материал ёки хомашёнинг ўрни бор.

Пластик корпусли смартфонларни харид қилишда яхши бир имконият туғилади - бундай смартфонлар турли рангларда ишлаб чиқарилади.

Металл корпус - бу энг яхши танлов. Алюминдан тайёрланган орқа панелли смартфонларда ҳашамдорлик юқори бўлади. Бироқ бундай корпус процессор ва аккумуляторнинг иссиғини тез фош қилади.

Шиша корпус - бу хомашё татбиқ қилина бошлаганидан буён смартфон дизайнерлари тасаввурларига эрк бериб юборишди. Бироқ бундай корпуслар симсиз қувватлаш учун айни муддао. Керамика корпуслар ҳам бўлади, аммо кам оммалашган ва қиммат.

Дисплей

Бу жуда муҳим элемент ҳисобланади. Замонавий фойдаланувчи учун экран, бу - "иш столи". У ёрқин ва кенг бўлиши керак, жуда ҳам эмас албатта. Экран имкон қадар олд панелнинг муҳим қисмини эгаллаган ва ромлар юпқароқ бўлса мақсадга мувофиқ.

5 дюймдан 6 дюймгача экранли смартфонларга диққат қилинг. Бундан каттаси фаблет дегани.

Агар кўзингизнинг кўриш қобилияти паст бўлса ёки электрон китоб ўқишни ёки фильм кўриб, интернет бўйлаб "сайр қилиш"ни хуш кўрсангиз, унда сиз фаблет харид қилинг.

Кичик дисплейлар эса кўзнинг шўри. Ҳозирги кунда экран томонлари 18 га 9 нисбатли смартфон кафт учун ҳам қулай. Смартфон ўлчами катталашмаса ҳам, дисплей кенгаяди.

Дисплейнинг пикселлар сиғими ҳам муҳим. Агар экран диагонали 5 дюймли бўлса, HD сиғимли экран ҳам бўлади. 5.5 ёки бундан катта дюймли бўлса, Full HD яхши вариант.

Матрица ҳам муҳим жиҳат ҳисобланади. У турли технология асосида тайёрланган бўлиши мумкин. Энг оммалашгани ва нисбатан арзони IPS. Бир оз қиммати AMOLED. Уларнинг фарқи аслида у қадар катта эмас. Samsung кашф қилган AMOLED матрица нисбатан ёрқин бўлади ва ранглар ҳарорати ҳам юқори ёки жилодор бўлади.

OGS технология ҳам мавжуд. Бунда матрица устидаги экран шишаси ҳаво қаталмига эга бўлмайди. Натижада тасвир яхши акс этади ва қуёш нурлари остида ҳам экран нисбатан ёрқин тусда бўлади. Бундай экранлар асосан арзон смартфонларда қўлланилади.

Самарадорлик

Самарадорлик биринчи галда процессорга боғлиқ. Чиройли корпус остига кўпинча кучсиз чипни жойлаштириб қўйишади. Айни пайтда Qualcomm Snapdragon ва MediaTek брендлари смартфон учун процессор ишлаб чиқармоқда. Биринчи бренд илғор ва чиплари ҳам ишончли. Айниқса, Qualcomm чиплари ўйин ўйнаш ва иловадан фойдаланиш учун мослаштирилган.

Huawei ишлаб чиқараётган HiSilicon ва Samsung ишлаб чиқараётган Exynos процессорлари ҳам бор. Улар ишлаб чиқарувчининг смартфонида фойдаланилади асосан.

Мисол учун, Snapdragon 430 чиплари арзон смартфонларга мўлжалланган. Бу рақам катталашгани сайин имконият ҳам ошади. Snapdragon 660 чиплари эса флагман процессорлардан бир қадам орқада ва илғор.

Харид чоғида AnTuTu иловасини юклаб, смартфон процессорининг самарадорлигини текшириб кўринг. Бугунги кунги процессорлар ўртача 105 минг балл тўплаши керак. Флагман смартфонларда бу кўрсаткич 200 мингдан ошади.

Ҳозирги кунда смартфоннинг тезкор хотираси камида 3 гигабайтли бўлиши керак. Бу бир вақтнинг ўзида бир нечта иловадан фойдаланиш имконини беради. Доимий хотира эса камида 32 гигабайтли. Агар камера 4К сиғимли видео ёзиш имкони бўлса, бу хотира камлик қилади. SD-карта учун бўлмачанинг борлиги ҳам айни муддао.

Камера

Бугунги кунда камера билан жиддий муаммо йўқ. Сабаби ҳамёнбоп смартфонларда ўртача сифатли камера ўрнатилса, флагман смартфонларнинг камералари олаётган суратлар сифати унчалик ҳам фарқ қилмайди.

Шундай бўлса ҳам, камера смартфондаги асосий жиҳатлардан бири. Бугунги арзон смартфонлар ҳам ёруғлик етарли бўлса, яхши сурат олишади. Камера борасида бугун смартфон харид қилаётганда портрет режимининг борлигига эътибор бериш керак. Бунинг учун эса бош камеранинг қўш сенсорли бўлиши талаб этилади. Айрим ишлаб чиқарувчилар арзон смартфонларига ҳам бу технологияни татбиқ қилишмоқда.

 

Эътибор қаратиш лозим бўлган қўшимча жиҳатлар:

Смартфоннинг 4G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлашига диққат қилинг. Юқори тезликдаги интернет ҳаммага керак.

Бугун карточкасиз, смартфон ёрдамида масофадан туриб тўловни амалга ошириш мумкин. Бунинг учун NFC модули керак бўлади. Арзон смартфонларда бу модулни учратиш қийин.

Бармоқ изи сканерининг бўлиши ҳам хавфсизлик учун жуда фойдали функция.

Смартфонда инфра-қизил портнинг бўлиши эса уйдаги бошқа маиший техника воситаларини унинг ёрдамида бошқариш мумкинлигини англатади.

Батарея сиғими ҳам муҳим жиҳат. Бугунги фойдаланувчи учун камида 3000 мА соат ток сиғимига эга аккумуляторли смартфон керак.

Аудио карнайларда мусиқа тинглаб кўринг ва овознинг тиниқлигига ишонч ҳосил қилинг.

2018 йилда смартфон танлаш осон иш эмас. Аммо бу борада бизга доимо суянишингиз ва ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.