Бунақаси бўлмаган: нақ 16000 мА/соатлик аккумуляторга эга смартфон!

  •   DiMaX
  •  2426
  •  23.02.2018 16:56

Бунақаси бўлмаган: нақ 16000 мА/соатлик аккумуляторга эга смартфон!

Ҳозирда смартфонларга турли замонавий технологияларни татбиқ этишдан ташқари, уларнинг ички техник таъминотини ҳам «бақувват» қилишмоқда. Масалан, хитойлик айрим компанияларнинг бир неча қурилмаларида батарея катта сиғимга эга.

ЎҚИНГ: Ромсиз Oukitel K10 энг сиғимдор – нақ 11000 мА/соатлик аккумуляторга эга! (+видео)

Energizer компанияси эса айни шу борада рекорд ўрнатяпти – унинг Power Max P16K Pro смартфони нақ 16000 мА/соатлик аккумуляторга эга! Бу эса, ҳатто шу пайтгача тақдим этилган энг сиғимдор батареяли смартфонлар тоифасидан ҳам бир неча бараварга катта, ахир.

Energizer Power Max P16K Pro қурилмасининг конфигурациясига келадиган бўлсак, у MediaTek Helio P25 процессори базасида ишлайди. Тезкор хотирасининг ҳажми 6 гигабайтга, ички флеш-хотирасининг ҳажми эса 128 гигабайтга тенг.

ЎҚИНГ: Батареяси бақувват смартфонлар

Смартфоннинг 5,99 дюйм диагоналга эга бўлган экранида тасвир аниқлиги 2160х1080 пикселга тенг. Асосий камераси қўш объективли – унга 13 ва 5 мегапикселли камералар ўрнатилган. Селфилар учун эса 8 мегапикселли олд камера ажратилган.

Ушбу «бели бақувват» смартфоннинг ўлчамлари ва вазни ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Лекин ҳаммасига 25 февралда аниқлик киритилади – Energizer компанияси Power Max P16K Pro смартфонини шу санада, MWC 2018 кўргазмаси доирасида расман намойиш этмоқчи.

ЎҚИНГ: Аккумулятор борасида «қирол» смартфон савдога чиқди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!