Бухоро вилоятида МДҲдаги энг улкан қуёш электр станцияси ишга тушди

Бухоро вилоятида МДҲдаги энг улкан қуёш электр станцияси ишга тушди

Бухоро вилояти ҳудудида МДҲда муқобили йўқ бўлган 1,2 мВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган автоном қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда UzDaily хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, мазкур станция ERIELL компанияси томонидан ENESOL компанияси билан ҳамкорликда «ЛУКОЙЛ»нинг Қандим ҳудудида жойлашган конларини электр билан таъминлаш мақсадида қурилган.

Станция марказлашган электр таъминоти тармоқларидан олисдаги ишлаб чиқариш объектлари ва қурилиш инфратузилмасини энергия билан узлуксиз таъминлаб туриш мақсадида фойдаланишга топширилган.

Қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий ечимлар ва технологияларнинг қўлланилиши натижасида мазкур электр станциясининг жами ишлаб чиқариш қуввати кундузи 5000 кВт, тунги вақтда эса 1000 кВт гача етказилди.

Таққослаш учун, бу 1,5 минг нафар аҳолига эга шаҳарча ёки қишлоқни электр билан барқарор таъминлаш учун етарли бўлади.

Манба: Kun.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!