Canon 6D Mark II: смартфонларга биздай бўлишига ҳали бор

Canon 6D Mark II: смартфонларга биздай бўлишига ҳали бор

29 июн куни Canon электроника компанияси 6D Mark II — янги тўлиқ кадрли рақамли кўзгули фотоаппаратининг бозорга чиқарилиш вақти ҳамда жиҳатлари, нархини расман эълон қилди.

6D туркумида тақдим этилувчи камералар одатда 35мм.ли фотоплёнкага нисбатан кичик бўлган матрица ҳажмига ҳамда юқори сифатли тўлиқ кадрли кўзгули фотоаппаратларнинг илғор жиҳатларига эга бўлишади.

Canon маълум қилишича, янги камера фотографияга қизиқувчи барчага мўлжалланган бўлиб, гаджет ёш фойдаланувчида ‘кўзгули’ камерада суратга олиш кўникмаларини шакллантиради. CMOS-матрицада тўлиқ ҳажмли кадр олувчи Canon 6D Mark II портрет, пейзаж жанрида ёруғлик паст шароитда ҳам юқори сифатли сурат муҳрлайди.

Картинки по запросу canon 6d mark ii

Canon 6D Mark II жиҳатлари:

6D Mark II аппарати янги 26 мегапикселли тўлиқ кадрли CMOS-сенсорига, (оригинал 6D’да 20,2 мегапикселли) эга бўлган. DIGIC 7 чипи ёрдамида сенсор 100 дан бошлаб 40000 (Mark I’да 25600) гача бўлган ISO диапазонларида ишлайди.

Canon 6D Mark II секундига тўхтовсиз 6,5 та кадр олишга қодир (оригинал 6D’да 4,5 к/с).

Камерадаги автофокус тизими 45 белгига эга, шу билан бирга уларнинг ўзаро кўндаланг жойлашуви тизимнинг янада самарали ишлашига хизмат қилади. Қолаверса, камерада 2 пикселли CMOS-автофокусировка тизими ҳам мавжуд.

Мазкур тизим Full HD видео тасвирга олганда ҳам ишлайди. Камера 4K сиғимли видео тасвирга олмайди. Бироқ, HDR Video функциясида унда деталларни бой бермасдан туриб видео ёзиш мумкин.

Камера орқа панелида 3 дюймли қуюқ кристалли дисплей мавжуд. Бу мазкур турдаги камераларга ўрнатилган, “Vari-angle” турига кирувчи илк экран.

Камера чанг ва сув таъсиридан ҳимояланган. У алоқанинг Wi-Fi, NFC, Bluetooth ва GPS тармоқларини қўллаб-қувватлайди.

6D Mark II фотоаппаратида олинган қуйидаги суратларга баҳо беринг:

   
Савдога чиқарилиш вақти ва нарх-наво
6D Mark II 2017 йилнинг июл ойи охирларидан савдога чиқарилади. Унинг корпус қисми 1999 доллар, Canon 24-105mm f / 3.5-5.6 STM объективи билан бирга 2599 доллар, Canon 24-105mm f / 4L IS объективи билан 3099 доллардан сотилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.