Casio ҳимояланган ақлли соатнинг янги версиясини кўрсатди

Casio ҳимояланган ақлли соатнинг янги версиясини кўрсатди

Жаҳонга машҳур Casio бренди ўтган йили тақдим этилган Casio Pro Trek WSD-F10 ҳимояланган ақлли соатининг янги версиясини намойиш қилди, деб ёзмоқда IXBT сайти.

Янги моделга мантиқий равишда Casio Pro Trek WSD-F20 номи берилган, у GPS модуль билан жиҳозланган, MapBox хариталарини қўллаб-қувватлайди. Соат Android Wear 2.0 дастурида ишлайди, корпус юзаси олеофоб қатлам билан қопланган.

Гаджетга иккитали дисплей жойланган, дастурдаги оддий режим қурилмадан бир ойгача фойдаланиш имкониятини беради, корпус сув ва ташқи таъсирлардан ҳимояланган.

Соат шу йилнинг апрель ойида сотувга чиқади, нархи 500 доллар атрофида бўлиши маълум қилинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.