CES 2017: Dell Latitude 7285 – симсиз зарядланадиган биринчи планшет-трансформер

CES 2017: Dell Latitude 7285 – симсиз зарядланадиган биринчи планшет-трансформер

Бундан бир неча кун муқаддам Лас-Вегас шаҳрида (АҚШ, Невада) бўлиб ўтган CES 2017 кўргазмасида симсиз зарядланиш функциясини қўллаб-қувватлайдиган жаҳондаги биринчи планшет-трансформер намойиш қилинди. Гаджет Dell компанияси томонидан таёрланган, модель номи – Dell Latitude 7285.

3D News нашрининг қайд этишича, планшет бунинг учун қурилмалар зарядлаш панели устига қўйилганда батареяни қувватлайдиган WiTricity технологиясидан фойдаланади.  Dell Latitude 7285 ҳолатида агар планшет ва унинг клавиатураси панелга жойлаштирилса, биринчи бўлиб планшет, кейин эса клавитура батареяси зарядланади.

Dell Latitude 7285 12 дюймли IGZO дисплей билан жиҳозланган, еттинчи авлод Intel Kaby Lake процессорида ишлайди, 8/16 Гб оператив ва 512 ГБ HDD хотирага эга. Шунингдек, унда microSD учун ҳам слот кўзда тутилган.

Қурилма май ойида сотувга чиқади, нархи ҳозирча номаълум.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.