CES 2018: Honor'нинг "флагманлар кушандаси" сотувга чиқарилди

CES 2018: Honor'нинг

CES 2018 электроника кўргазмаси доирасида Honor — Huawei'нинг суббренди бўлмиш хитойлик компания биринчилардан бўлиб матбуот анжуманини ташкил этди. Компания тадбири доирасида Honor 7X моделини тақдим этди ва Honor View 10 (Honor V10)'нинг халқаро бозорга чиқарилганини расман эълон қилди.

Honor 7X модели 5,93 дюймли, FullHD+ сиғимли дисплей, Kirin 659 чипсети, 3 Гб оператив хотира, 32 Гб доимий хотирага эга. Смартфон аккумулятори 3340 мА соат, олд камера 8 Мп, бош камера эса қўш сенсорли -- 16 Мп + 2 Мп.

Honor View 10 (Honor V10) модели мухлислар эътиборига 2017 йилда ҳавола қилинган эди. View 10 халқаро бозорга $474 доллардан бошлаб сотувга чиқарилди.

Тадбирда бош эътибор қаратилган Honor View 10 қисман ўзидан 2 баробар қиммат Mate 10 Pro'га ўхшаб кетади. Бироқ View 10 моделида 5,99 дюймли, 2160х1080 пикселли LCD экран ўрнатилган. Mate 10 Pro'нинг экрани эса AMOLED, яъни бу масалада янада илғор.

Honor View 10 Android Oreo'нинг Huawei томонидан ўзлаштирилган EMUI 8.0 операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. Унга Huawei'нинг Kirin 970 процессори ўрнатилган. Смартфоннинг тезкор хотираси 6 гигабайтли, доимий ички хотира сиғими 128 гигабайтли ва уни флешка ёрдамида яна 256 гигабайтгача кенгайтириш ҳам мумкин. Девайсдаги батарея сиғими 3750 мА соат.

Камера эса янада илғор: 13 мегапикселли олд камера, қўш сенсорли бош камера -- 16 Мп + 20 Мп.

Mate 10 Pro'дан фарқли равишда бу моделда қадрдон аудио туйнук қолдирилган.

View 10'нинг металл корпуси ҳам Mate 10 Pro'ники каби ҳашамдор эса ва сув-чангдан ҳимоя қилинмаган. Бироқ, улар ўртасидаги сирли ўхшашлик бор, бу -- "сунъий ақл" эгаси бўлмиш Kirin 970 процессори. Ниҳоят, Honor бренди ҳам смартфон ишлаб чиқаришда нейронли чипсетдан фойдаланган. Бу чипсет баъзи жиҳатларга кўра "Bionic" таркибга эга Apple'нинг A11 ёки Qualcomm тақдим қилган рақамли сигналли Snapdragon 845 билан беллаша олади.

Ўқинг"Сунъий ақл" тизимига эга илк процессорни Huawei тақдим қилди

Kirin 970 процессори ўз-ўзининг идрокини юксалтира олади. Мисол учун, сурат олаётган бу чип ундаги тасвирдан келиб чиқиб, суратни такомиллаштириши ёки зарур вақтда Microsoft Translator иловаси ёрдамида матн ва сўзларни таржима қилиши мумкин. Honor вакилларининг эълон қилишларича, View 10 бу чипда шу нархдаги смартфонлардан 5 баробар яхши ишлайди.

Қўшимча сифатида айтиш мумкин, смартфонда NFC, GPS, Bluetooth 4.2 ҳамда Wi-Fi 802.11ac модуллари ўрнатилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!