CES 2018: LG янги телевизорини рулонда олиб келди

CES 2018: LG янги телевизорини рулонда олиб келди

Халқаро электроника кўргазмаси -- CES 2018 қизғин тус олмоқда. Жанубий кореялик LG компанияси эса тадбир давомида бугун ўзининг саунбарида рулон бўлиб йиғиладиган телевизорини тақдим қилди. Бу -- йиғиладиган жаҳондаги илк телевизор. Бу гаджет технологиясига кўра ғоятда футуристик. Бу девайс технологияси бир қатор муаммоларга ҳам нуқта қўяди. Жумладан, уни олиб юриш мумкин ва хона шароитида қулай фойдаланиш мумкин.

Телевизорнинг дисплей диагонали 65 дюймли ва бу қурилма ўлчами кичик ҳажмли хоналарга мос келади. Мисол учун, уни дераза ёнига ҳам ўрнатиш мумкин. Зарурат йўқ пайтда эса уни йиғиб қўйиш мумкин. Телевизорда у бўш вақтларда энг зарур маълумотлар, жумладан соат, об-ҳаво, янгиликлар лентаси акс этиб туради.

Афсуски, бу OLED-телевизор ҳозирча намуна ва уни оммавий ишлаб чиқариш режа қилинмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.