ChangHong H2 – созланган молекуляр сканерга эга хитойлик смартфон

ChangHong H2 – созланган молекуляр сканерга эга хитойлик смартфон

Мобил қурилмалар бозорида ҳали яхши танилмаган Хитойнинг ChangHong компанияси CES 2017 кўргазмасида молекуляр сканер билан жиҳозланган жаҳондаги илк смартфонни намойиш қилди. Ушбу смартфон орқали қўлингизга тушган исталган предметнинг молекуляр таркиби билан танишиш, ундаги моддаларнинг хусусиятларини аниқлаш мумкин.

Сканер модули инфрақизил спектроскопия асосида яратилган. Бу эса текширилаётган объектнинг структурасини аниқлашга ёрдам беради. Молекуляр сканер Исроилнинг Consumer Pysics фирмаси томонидан тайёрланган.

ChangHong H2 моделининг техник параметрларига тўхталадиган бўлсак, у 6 дюймли Full HD экран, саккиз ядроли процессор, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Камера аниқлиги – 16 МП, батареясининг сиғими эса 3000 мА/соатни ташкил қилади.

Қурилма 2017 йилнинг биринчи ярмида Хитойда сотувга чиқади, нархи $500 атрофида бўлиши маълум қилинган.

Манба: 3D News

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг.


Сўнгги хабарлар