Чиқинди қутилари саломатликни назорат қилади

Чиқинди қутилари саломатликни назорат қилади

Британиядаги чиқинди қутиларига махсус датчик ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Бу қурилманинг асосий вазифаси пенсионерлар ҳақида ахборот йиғишдан иборат. The Telegraph нашри маълумотига кўра, кекса одамлар бир ҳафтадан ошиқ вақт мобайнида чиқинди олиб келмаса, қурилма тиббиёт ходимларига бу ҳақида маълумот юборади.

Кексаларга ғамхўрлик ва харажатларни қисқартириш

Лойиҳа Nesta хайрия фонди ва 2013 йили Британия ҳукумати томонидан ташкил этилган Коммунал хизматларни ўзгартириш тармоғи ташаббуси билан амалга оширилаяпти. Тахминларга кўра, қарийб 10 йилдан сўнг, барча чиқинди қутилари назорат қилувчи датчиклар билан таъминланади.

Таҳлилчилар ана шу каби қутиларнинг фойдасини ҳисоблаб ҳам чиқди. Қурилмалар йилига давлатга 14,7 млн фунт иқтисод қилиш имконини беради. Яъни бу коммунал хизмат соҳасидаги сарф-харажатларни қисқартиради.

Датчиклар иқтисод қилишни бошлади

Ахборот берилишича, ҳозирда сенсорли чиқинди қутилари Британияда мавжуд. Бироқ ҳозирча Британиянинг шимоли-шарқий Сомерсет ва Бат(Сомерсет графлиги)даги бундай қутилар идишнинг чиқиндилар билан тўлгани ҳақида маълумот етказмоқда. Бу шаҳар озодалигини таъминлаш ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш самарадорлигига катта ёрдам бераяпти.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!