Chuwi HiBox Hero – 4 ГБ оператив хотирага эга мини-компьютер

Chuwi HiBox Hero – 4 ГБ оператив хотирага эга мини-компьютер

Арзон планшетлари ишлаб чиқариш билан яхши танилган Хитойнинг Chuwi компанияси Chuwi HiBox Hero номи остида ўзининг биринчи мини-компьютерини намойиш қилиш арафасида. Компьютернинг техник параметрлари ва суратлари интернет тармоғида эълон қилинган.

Chuwi HiBox Hero ихчам ўлчамларга эга бўлади (120 х 120 х 25 мм), унга бир криссталли Intel Atom x5-Z8350 процессори, 4 ГБ DDR3 оператив хотира ва 64 ГБ eMMC доимий хотира ўрнатилади.

China Gadgets Review сайтида берилган хабарда айтилишича, мини-компьютер Windows 10 ёки Android 5.1 платформасида ишлаши мумкин. Wi-Fi (2,4 ва 5 ГГц), Bluetooth 4.0 интерфейслари, Ethernet, учта USB порт, HDMI ва наушник слоти билан жиҳозланган.

Ҳозирча моделнинг нархига аниқлик киритилмаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.