Click билан қилиқ қилган ҳисобчи қўлга олинди

  •   DiMaX
  •  2475
  •  19.10.2017 15:39

Click билан қилиқ қилган ҳисобчи қўлга олинди

Замонавий технологиялар ривожлангани яхши, аммо бундан ғараз ниятларда фойдаланувчилар ҳам йўқ эмас. Афсуски, Ўзбекистонда ҳам шу каби ҳолатлар учраётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Жумладан, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган, «АЗОТ» ОАЖда ҳисобчи бўлиб ишловчи Б.Д. шундай қинғирликка қўл урган. У ўзи билан бирга ишловчи М.Н.нинг пластик карточкасидаги 1 миллион 500 минг сўм пулини Click тизими орқали яширин равишда ўғирлаб олган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига таяниб KUN.UZ ёзмоқда.

М.Н.нинг ИИБга ёзган аризасига асосан олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноят фош этилди. Click ёрдамида қилиқ қилган Б.Д.га нисбат жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!