Cмартфон батареяси қувватини тежашнинг 10 та оддий усули

Cмартфон батареяси қувватини тежашнинг 10 та оддий усули

Смартфонларда  ҳозирги кунда жуда машҳур бўлган Pokemon Go каби катта қувват талаб қиладиган иловалар пайдо бўлгандан бери, фойдаланувчилар батарея қувватини узоқроқ сақлаб қолиш имкониятини қидиришмоқда.

Лондон университети қошидаги коллеж инженер-кимёгари Пол Ширингнинг маълумот беришича, бу муаммони бартараф этишнинг оддий усуллари мавжуд экан. Марҳамат, улар билан танишинг!

1.Кераксиз иловаларни ёпиш
Смартфонлар фойдаланилаётган бир неча иловаларни таъминлаш мақсадида жуда катта қувват йўқотади, бу ҳақда смартфон эгасига аксарият операция тизимлари ҳам қанча қувват сарфлаётгани ҳақида маълумот бериши мумкин. Қувватни ортиқча сарфламаслик учун  айни пайтда фойдаланаётган илованигина очиқ қолдириб, қолганларини ёпиб қўйинг.

2. GPSни ўчириш
Турган жойни кўрсатувчи, манзилни аниқловчи хизмат ҳам жуда катта қувват талаб қиладиган “очкўз” хизматлардан биридир. Агар ундан фойдаланмаётган бўлсангиз, ўчириб қўйганингиз маъқул.

3. Рush хабарларини ҳам ўчириб қўйинг
Батарея қувватини тежаб-тергаб ишлатишни истасангиз, ижтимоий тармоқларга келган янги хатлар ҳақидаги хабарлар хизматини ҳам ўчириб қўйинг.

4. Дастур таъминотини янгилаш
Аксарият телефонларда қувватни тежовчи турли дастурлар ўрнатилган. Уларнинг энг охирги версиягача янгилаш керак.

5. Bluetooth ни ўчириш
Агар бошқа гаджетга симсиз уланиш зарурати бўлмаса, бу хизматнинг сифатига путур етказмаслик, телефонни  яна бирор соат ортиқча ишлатиш учун уни ўчириб қўйинг.

6. Экран ёрқинлигини камайтириш
Экранни ёрқинлаштирувчи автоматик созловчи қурилмани ишлатинг. Агар кўпроқ қувватни иқтисод қилмоқчи бўлсангиз, хона ичи ёруғ бўлса, экран ёрқинлигини қўлда камайтиринг.

7. Яхшиси Wi-Fi дан фойдаланинг
Wi-Fi орқали маълумотлар базасига кирилганда, мобиль тармоқ орқали киргандан кўра камроқ қувват сарфланади. Ижтимоий тармоққа симсиз кириш асосий созлаш менюси орқали амалга оширилади.

8. Телефоннинг қизиб кетмаслигига эътибор бериш
Смартфон – чўнтак компьютери вазифасини ўтагани билан стационар компьютер қариндошларидан тубдан фарқ қилади, чунки унинг совитиш тизими мавжуд эмас. Смартфоннинг ҳарорат диапазони  0 дан 35 °С гача бўлиши лозим.  Гаджет ҳаво ҳароратида ўзини яхши ҳис қилади, уни иссиқ ҳавода қувватлантириш мумкин эмас. Бу батареянинг ишдан чиқишига олиб келади.

9. Ғилофини ечиш
Телефонни қувватлантираётганда аккумулятори қизиб кетмаслиги учун устидан ғилофини олиб қўйганингиз маъқул. Аслида эса аксарият телефонлар устида ғилоф турса ҳам қизимаслиги лозим.

10. Ортиқча қувватлантириш
Замонавий, литий-ионли батареялар учун уни қанча қувватлантиришнинг аҳамияти йўқ.  Чунки телефон керагича қувватга эга бўлгандан  кейин қувватлантирувчи қурилма автоматик тарзда ўчади. Смартфонингиз барча хавфдан холи бўлади.

Манба: Darakchi.uz