Codecraft курсларига тўловни энди Click орқали амалга ошириш мумкин

Codecraft курсларига тўловни энди Click орқали амалга ошириш мумкин

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2015 йилнинг ёз ойидан бошлаб 10 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар учун Codecraft визуал дастурлаш курсларини ўтказиб келмоқда эди. Курснинг асосий мақсади – болаларнинг барча ижодий салоҳиятларини кашф этган ҳолда компьютер дастури ёрдамида яратувчанлик қобилиятларини ривожлантиришдир. Курс доирасида ўғил-қизлар Scratch тилида дастурлаш бўйича сабоқ олишади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Codecraft визуал дастурлаш курсларига тўлов бўйича янги хизматни ишга туширди.

Янги хизмат мобил банкинг тизими CLICK билан ҳамкорликда тақдим этилмоқда. Codecraft лойиҳасида фарзандларини ўқитмоқчи бўлган CLICK фойдаланувчилари ушбу тизим орқали тўловни амалга оширишлари мумкин.

Тўловни амалга ошириш учун фойдаланувчи www.codecraft.uz сайтида рўйхатдан ўтиши лозим. Шартнома олаётган пайтда тўлов CLICK ёрдамида амалга оширилиши тўғрисида Codecraft лойиҳа вакилини огоҳлантириши керак. Codecraft маъмури фойдаланувчи телефонига тўлов ҳисобини юборади.

Codecraft лойиҳаси раҳбари Фарход Мусаев шундай деди: “Ушбу хизмат мижозларимизга таълим тўловини амалга ошириш учун қулайлик яратишга қаратилган. Биз учун энг муҳими мижозларимиз хизмат кўрсатишнинг ҳамма босқичида мамнун бўлишларидир.”

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.