☯.com домени 11201 долларга сотилди

  •   DiMaX
  •  1193
  •  26.09.2017 15:36

☯.com домени 11201 долларга сотилди

.СОМ ҳудудидаги «инь-ян» белгили эмодзи-доменни машҳур домен инвесторларидан бири – Грег Острик 11201 АҚШ доллари эвазига харид қилди, деб ёзади UzReport.news сайти.

Хабарга кўра, ушбу ном эмодзи белгиларига эга домен номлари орасида нархи бўйича иккинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўринни эса «булут» эмодзили ☁.com номи банд этган. У 2016 йилнинг декабрида 13600 АҚШ доллари эвазига сотилган.

Бугунги кунгача .СОМ домен ҳудудида 33 та эмодзи-домен рўйхатга олинган. Эндиликда мазкур ҳудудда эмодзили домен номи рўйхатга олиш тақиқланган, аммо бу маълум бир вақт оралиғида – домен номларида лотинча бўлмаган белгиларни қўлловчи Punycode технологияси ҳали ишлаб чиқилаётган пайтда мумкин бўлган.

Ҳозирда, турли иловаларда эмодзи белгилари тарқалиши ва уларни қидирув сўровларида қўллаш имконияти юзага келганлиги муносабати билан, эмодзили домен номларига ҳам талаб пайдо бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, таниқли тадбиркор ва сайёрамизнинг энг пешқадам инноваторларидан бири бўлган Элон (Илон) Маск бир пайтлар ўзи очган X.com доменини рекорд нархда қайта сотиб олган эди.