Давлат рақобат қўмитаси: UzPaynet операторлар учун дискриминацион шартлар белгилаган

Давлат рақобат қўмитаси: UzPaynet операторлар учун дискриминацион шартлар белгилаган

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси UzPaynet МЧЖ ҚКнинг операторлар — ўз хизматлари учун тўлов қабул қилувчилар учун қўлланиладиган тарифларини ўрганиб чиқди, деб ёзади қўмита матбуот хизмати. Натижада операторларнинг баъзи тоифаларига нисбатан тарифлар қўллашда дискриминацион шартлардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, деб ёзмоқда Daryo.Uz.

UzPaynet МЧЖ ҚКнинг мобил алоқа, шаҳар телефон алоқаси ва коммунал хизматлар бўйича тўлов қабул қилишда ушлаб қолинадиган пул миқдори тўлов суммасининг 4,5 фоизидан ошмайди.

Шу билан бирга, интернет хизматлари ва бошқа хизматлар учун тўлов қабул қилишда ушлаб қолинадиган пул миқдори эса ўртача 10 фоизни ташкил этади (4,5% — 15%).

Ушбу ҳолат юзасидан қўмита UzPaynet МЧЖ ҚКга нисбатан шартномага дискриминацион шартлар киритиш бўйича иш қўзғади ва унга рақобат ҳақидаги қонунчилик талабларини бузишни тўхтатиш ва йўл қўймаслик ҳақида буйруқ берилди.

Буйруқ талабларидан келиб чиқиб, UzPaynet коммунал хизматлар операторларига 2% ҳамда бошқа барча операторларга 4,5% ҳажмида ягона тариф белгилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!